Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Термизда 16 ёшли қизнинг зўрланиши бўйича расмий баёнот берилди

Термизда 16 ёшли қизнинг зўрланиши бўйича расмий баёнот берилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 2021 йил 9 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 16 ёшли вояга етмаган қизнинг номусига теккан шахсга нисбатан қонуний чора кўрилиши маълум қилинган эди.

Термиз шаҳар прокурори томонидан ушбу жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарор 2021 йил 5 апрель куни бекор қилинган ва қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказишлик учун Термиз шаҳар ИИБ Тергов гуруҳига юборилган.   

Ҳолат бўйича судга оид қайта комиссион тиббиёт экспертизаси тайинланган бўлиб, тўпланган ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика суд-тиббиёт экспертиза илмий-амалий марказига юборилган.

Киритилди: 12:28 10.04.2021. Ўқилди: 21169 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!