Бугун 3 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Терма жамоаларда энг кўп маош олувчи 10 мураббий маълум бўлди

Терма жамоаларда энг кўп маош олувчи 10 мураббий маълум бўлди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти миллий жамоаларни бошқараётган мутахассислар орасида маош бўйича етакчилик қилмоқда.

Манба маълумотига кўра, италиялик мутахассис Бразилия футбол конфедерациясидан йилига 10 миллион евро маош олади.

Унга энг яқин таъқибчи Германия терма жамоаси устози Юрген Клопп бўлиб, унинг йиллик даромади 7 миллион еврони ташкил этади. АҚШ миллий жамоасини бошқараётган Маурисио Почеттино эса 6,8 миллион евро билан учинчи ўринда.

Кучли бешликдан Англия бош мураббийи Томас Тухель ва Испания устози Луис де ла Фуэнте ҳам жой олган. Уларнинг йиллик маоши мос равишда 6 миллион ва 5 миллион еврони ташкил этади.

Португалияни бошқараётган Жорже Жезуш йилига 4 миллион евро, Франция устози Зинедин Зидан эса 3,6 миллион евро ишлаб топади.

Энг кўп маош олувчи терма жамоа мураббийлари:

  1. Карло Анчелотти (Бразилия) — 10 млн евро

  2. Юрген Клопп (Германия) — 7 млн евро

  3. Маурисио Почеттино (АҚШ) — 6,8 млн евро

  4. Томас Тухель (Англия) — 6 млн евро

  5. Луис де ла Фуэнте (Испания) — 5 млн евро

  6. Жорже Жезуш (Португалия) — 4 млн евро

  7. Зинедин Зидан (Франция) — 3,6 млн евро

  8. Хави (Нидерландия) — 3 млн евро

  9. Лионель Скалони (Аргентина) — 2,3 млн евро

  10. Ральф Рангник (Австрия) — 2 млн евро

Киритилди: 22:58 02.10.2026. Ўқилди: 343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!