⚠️ Наманган вилояти ИИБ Тергов бошқармаси терговчиси ўзининг иш юритувида бўлган, Чуст туманида яшовчи, 2006 йилда туғилган фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб, тугатиб юбориш эвазига ишга алоқадор бўлмаган адвокат орқали 40 минг АҚШ доллари талаб қилган.
🇺🇿 Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Чуст туманида ўтказилган тезкор тадбирда адвокатлар ҳайъати адвокати гумонланувчининг отасидан 40 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, адвокатдан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида терговчининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Ҳозирда терговчига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан, адвокатга эса Жиноят кодексининг 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.