Британия парламентидаги консерваторлар бош вазир Тереза Мэйни истеъфога чиқаришмоқчи. Би-би-си агентлиги хабарига кўра, 50 нафарга яқин депутат унинг Европа Иттифоқи билан келишув борасидаги таклифидан ғазабланишган.
Ҳукумат раҳбари 2019 йил мартида якунланадиган Брексит жараёнидан кейин ҳам ЕИ билан эркин савдо ҳудудида қолиш бўйича таклиф билдирганди.
Консерваторлар партияси аъзолари, аксилевропа қарашларга эга бўлган депутатлар 11 сентябрь куни ўзаро учрашишган ва Мэй хонимнинг режаларини муҳокама қилишган. Консерваторлар бош вазирнинг режасини ҳалокатли деб аташган.
Қайд этилишича, бош вазирнинг истеъфога чиқиши учун 15 фоиз парламентарий (48 киши) ишончсизлик вотуми билдириши керак бўлади. Агентлик манбаси сўзларига кўра, айни вақтда бу масала мувофиқлаштирилмоқда ҳамда шу ҳафталарда бу масала кун тартибига чиқади.
Manba: kun.uz