Бугун 23 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Теннисчи Темур Исмоиловнинг 7 йилга дисквалификация қилингани юзасидан расмий баёнот

Теннисчи Темур Исмоиловнинг 7 йилга дисквалификация қилингани юзасидан расмий баёнот

Бугун кўплаб интернет сайтларида ўзбекистонлик теннисчи Темур Исмоиловнинг келишилган ўйинларда иштирок этгани учун 7 йилга спортдан четлатилгани ҳақида хабарлар эълон қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хизматлари томонидан изоҳ тақдим қилинди.

Темур Чингизович Исмоилов 2013 йилдан то 2017 йилгача Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Ўша йили оиласи билан бирга доимий яшаш учун АҚШга кўчиб кетганлиги сабабли терма жамоа сафидан чиқарилган.

Т.Исмоилов ҳалигача АҚШ фуқаролигини олмагани боис бугунгача Халқаро теннис федерацияси (ITF) ҳамда профессионал теннисчилар ассоциацияси (АТР) таснифига кирувчи мусобақаларда Ўзбекистон байроғи остида қатнашиб келган.

Бугун, 2020 йил 23 декабрь куни теннис ўйинларини текширишга масъул бўлган Tennis Integrity Unit ташкилоти Т.Исмоиловнинг ITF ҳамда АТР таснифидаги турнирларда келишилган ўйинларда иштирок этгани учун 7 йилга спортдан четлатилгани ҳақидаги қарорини матбуотда эълон қилди.

Хабарда айни пайтда Темур Исмоилов теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси сифатида рўйхатда турмаслиги маълум қилинди.
 

Киритилди: 21:47 23.12.2020. Ўқилди: 2425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!