Мирзо Улуғбек тумани Темур Малик кўчасининг Султония кўчаси билан кесишмасидан бошлаб, Темур Малик кўчаси бўйлаб Мирзо Улуғбек кўчасига олиб чиқувчи йўналишда автоуловлар ҳаракати қисман тикланди.
Ҳаракатланиш тартиби қуйидагича:
• Темур Малик кўчасида Султония кўчасидан ҳаракатланганда, қарама-қарши йўналиш орқали Мирзо Улуғбек кўчасига чиқиш мумкин (тезлик чеклови — 30 км/соат).
• Мирзо Улуғбек кўчасидан Темур Малик кўчаси бўйлаб Султония кўчасига ҳаракатланишга рухсат этилган (тезлик чеклови — 30 км/соат).
Ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш сўралади.