Янги қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ҳужжатга кўра, темирйўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ҳамда ташиш хавфсизлиги талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Қўшимчаларга мувофиқ:
- темирйўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги талабларини бузганлик учун мансабдор шахслар ва хизматчиларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солиш назарда тутилади;
- шунингдек, темирйўл ва метрополитенда хавфсизлик бузилиши билан боғлиқ ҳодиса ёки у ҳақдаги маълумотларни қасддан яшириш ҳам мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жаримага сабаб бўлиши белгиланди;
- автомобил транспортида тегишли гувоҳнома ёнида бўлмаган ҳолда йўловчи ташиш, йўл ҳақи тарифларини ошириш, мунтазам йўналиш бўйича тасдиқланган қатнов жадвалига амал қилмаслик, тасдиқланган йўналиш схемасидан четга чиқиш учун БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима қўллаш кўзда тутилди.