Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Телеканалларимизда хориж сериаллари намойиши чекланади

Телеканалларимизда хориж сериаллари намойиши чекланади

Ўзбекистон нодавлат телеканалларида бир кунлик эфир жадвалини шакллантиришда хориж сериалини бир суткада фақатгина бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда намойиш этиш белгиланди.

«Xabar.uz» нашрига кўра, Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган йиғилишда шу ҳақда сўз борган.

Шунингдек, телеканалларга эфир вақтининг асосий қисмини оригинал кўрсатувлар билан тўлдириш, миллий бадиий фильм ва сериалларга устуворлик бериш, телеканалларда намойиш этиладиган чет эл сериали қатъий равишда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик талабларига жавоб бериши таъминланиши қайд этилган.

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясига ўн кун муддат ичида жорий этилган тартибни барча нодавлат телерадиоканалларга етказиш вазифаси қўйилган.

Киритилди: 05:06 06.08.2019. Ўқилди: 3423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!