Telegram мессенжерининг Wallet крипто-ҳамён платформаси расмий сайтида Тошкентдаги ваколатхона директори лавозимига танлов эълон қилинди.
Директор офиснинг кундалик фаолиятини бошқариши, шунингдек, маҳаллий ҳокимият ва регуляторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши керак бўлади. Унга маҳаллий ва халқаро меъёрларга, хусусан, криптовалюталар соҳасидаги нормаларга риоя қилиш масъулияти юклатилади.
Номзод криптовальюталар, финтех ёки молиявий хизматлар соҳасида бошқарув тажрибасига эга бўлиши керак. Блокчейн технологиялари, рақамли активлар ва криптовальюта бозорлари динамикасини билишни намойиш этиш талаб этилади.