Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Telegram'нинг 500 миллион долларлик облигациялари музлатиб қўйилди

 Telegram'нинг 500 миллион долларлик облигациялари музлатиб қўйилди

Telegram'нинг 500 миллион долларлик облигациялари Ғарб санкциялари доирасида Россияда музлатиб қўйилди — Financial Times.

Мессенжернинг тахминан 500 миллион долларлик облигациялари Москвадаги Миллий ҳисоб-китоб депозитарийсида (НСД) Ғарб давлатларининг Россияга қарши санкциялари доирасида блокланди, деб хабар бермоқда нашр манбаларига таяниб.

Telegram 2021 йилдан буён қиймати 4 миллиард доллардан ортиқ облигациялар чиқариб келмоқда. Хусусан, 2025 йил май ойида компания 1,7 миллиард долларлик қарз қоғозларини жойлаштирган.

Financial Times'нинг Telegram раҳбарияти ва инвесторлар ўртасидаги музокаралар жараёнидан хабардор манбаларига кўра, ҳозирги кунга келиб мессенжер 2026 йилда муддати тугайдиган кўпчилик облигацияларни сотиб олган. Аммо санкциялар сабабли НСД'да қимматбаҳо қоғозларнинг бир қисми блокланган.

"Бу Теlegram'нинг Россия капиталига қанчалик боғлиқ эканлигини кўрсатади", деб ёзади Financial Times.

Киритилди: 19:40 06.01.2026. Ўқилди: 643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!