Жорий йилнинг 16 октябрь куни соат 12:00 да Бектемир туманида жойлашган "Бектемир" ЙПҲ масканида кўриниши ва турли ҳатти-ҳаракатлари билан ходимлрда шубҳа уйғотган "Vaz-2107" русумли автомобиль ҳайдовчиси Э.Т. тўхтатилиб текширилди.
Холис гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида ҳайдовчи Э.Т.нинг чўнтагидан 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.
Шунингдек, шу куни Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси Д.А. ҳам шубҳа остига олиниб тўхтатиб текширилди. Холис гувоҳлар иштирокидаги текширувда Д.А.нинг телефон ғилофи орқасидан гиёҳванд модда топилди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Э.Т. ва Д.А.лар ҳамда улардан топилган гиёҳванд моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилди.