France 24 Теҳрон аҳолиси билан эксклюзив суҳбат ўтказиб, 28 февралдан бери АҚШ ва Исроил зарбаларидан бевосита жабрланаётган фуқароларнинг фикрларини жамлади.
Теҳронда яшовчи, хавфсизлик сабаб шахси ошкор этилмаган Ваҳид исмли суҳбатдош пойтахтдаги кундалик ҳаёт ҳақида гапириб берди. У ҳукумат танқидчиси эканини айтган ва шаҳарда ҳали ҳам репрессия механизми фаол ишлаётганини таъкидлаган.
Ваҳид айни пайтда ташқи ҳарбий аралашувни маълум даражада қўллаб-қувватлашини айтган, бироқ мамлакат келажаги борасида шубҳа ва хавотирлари ҳам борлигини билдирган.
Унинг сўзларига кўра, ҳужумлар фонида Теҳронда аҳоли хавотир билан яшамоқда ва вазият қандай ривожланиши номаълум бўлиб қолмоқда.