Теҳрон шаҳрида Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний, “Басиҷ” кучлари қўмондони ва ўнлаб ҳарбийлар билан видолашув маросими бўлиб ўтди.
Маросимда расмийлар ва жамиятнинг турли қатламлари вакиллари, шунингдек кўплаб фуқаролар иштирок этди.
Маълум қилинишича, Али Ларижоний 17 март куни ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган. Шу ҳужумда “Басиҷ” қўмондони генерал Ғуломреза Сулаймоний ҳам вафот этган.
Шунингдек, тадбирда Эрон ҳарбий-денгиз кучларининг “Дена” эсминецидан ҳалок бўлган денгизчилар билан ҳам видолашилди. Кемага қилинган ҳужум натижасида 100 дан ортиқ экипаж аъзоси ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Ҳодисалар фонида минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият кескинлигича қолмоқда.