Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Теҳронда катта ёнғин содир бўлди, ҳалок бўлганлар бор

Теҳронда катта ёнғин содир бўлди, ҳалок бўлганлар бор

Эрон пойтахти Теҳроннинг ғарбий қисмида жойлашган Эргуван савдо марказида катта ёнғин содир бўлди.

Fars ахборот агентлигининг хабар беришича, ёнғин оқибатида камида уч киши ҳалок бўлган ва 26 киши жароҳатланган.

Айни пайтда, Эрон давлат телевидениеси саккиз киши ҳалок бўлгани ва 36 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берди.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда ва қурбонлар сони ошиши мумкин.

Ёнғин сабаби ҳали номаълум. Тергов олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:35. Ўқилди: 383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!