Бугун 16 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Теҳрон ва Киев ўртасидаги кескинлик: Эрон Украинани огоҳлантирди

Теҳрон ва Киев ўртасидаги кескинлик: Эрон Украинани огоҳлантирди

Яқин Шарқдаги зиддиятлар фонида Эрон ва Украина ўртасидаги дипломатик муносабатлар янада кескин тус олди. Британиянинг "The Daily Express" нашри берган хабарга кўра, Расмий Теҳрон Исроилнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаётган Киевга нисбатан жиддий чоралар кўрилиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Нашрнинг ёзишича, Эрон томони Украинанинг Яқин Шарқдаги инқироз бўйича тутган позициясига кескин эътироз билдирган.

"Эрон Украинага нисбатан қўрқинчли огоҳлантириш билан чиқиб, уни зарбалар учун қонуний нишон сифатида эълон қилди", — дейилади газета материалида.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар халқаро сиёсий майдондаги қарама-қарши қарашлар сабабли мураккаблашган эди. Эндиликда Яқин Шарқдаги воқеалар бу кескинликнинг янги босқичига сабаб бўлмоқда.

Киритилди: Бугун 14:30. Ўқилди: 661 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!