Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мусобақа медаллар ҳамда “Париж-2024” Олимпия ўйинлари йўлланма берувчи рейтинг очколари учун баҳсларга киради. Мусобақанинг илк кунида 6 нафар дзюдочимиз баҳсларга киради.
Жумладан, -48 кг. вазнда Ҳалимажон Қурбонова - Жон Су Сонг (КХДР) билан рақобатлашса, 52 кг. вазнда бўлган Сита Кадамбаева - Аҳлия Мўминова (Тожикистон) синовдан ўтказади. Шунингдек,
-52 кг.да Гулҳаё Жўраева - Жулия Дит Морей (Франция), -57 кг. вазнда Шукуржон Аминова - Юлия Ковалжик (Польша), -60 кг. тоифасида Достон Рўзиев - Ричард Вергнес (Франция) ва -66 кг.да Сардор Нуриллаев - Давут Токтай (Туркия) билан беллашади.