Таниқли қўшиқчи Сардор Мамадалиевнинг онаси 28 декабрь, душанба куни вафот этди. Бу ҳақда хонанда ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
«Онажон, жойингиз жаннатда бўлсин! Сўнгги манзилга кузатганимизга 2 кун бўлдию, лекин назаримда 2 кунмас, 20 йилдан бери кўрмагандекман. Фақат ширин хотиралар қолди, сизни жуда соғиндим, она», — деб ёзади Сардор Мамадалиев.