Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Тайван ТИВ раҳбари Эсватинига ташриф буюрди

Тайван ТИВ раҳбари Эсватинига ташриф буюрди

​Тайван Ташқи ишлар вазири Лин Цзя-лун Эсватини қироллигига келди. Аввалроқ Тайван ҳукумати Хитойни президент Лай Чин-тэнинг парвозини тўсиш мақсадида учта Африка давлатига босим ўтказишда айблаган эди.

Сейшел ороллари, Маврикий ва Мадагаскар президент самолёти учун ҳаво ҳудудидан фойдаланиш рухсатини бекор қилгани сабабли, президентнинг ташрифи тўхтатилган ва унинг ўрнига вазир махсус вакил сифатида юборилган. ​Вазир Лин Цзя-лун Тайбэй "авторитар кучлар" қаршилигига қарамай, халқаро алоқаларни давом эттиришини таъкидлади.

Президент Лай Чин-тэ эса видеомурожаат орқали Тайван суверен давлат эканини ва ташқи босимлар унинг иродасини янада мустаҳкамлашини билдирди.

Киритилди: Бугун 17:36. Ўқилди: 262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!