Эрон расмийлари Ҳормуз бўғозидан ўтаётган кемалар учун кириш шартларини қонун даражасида мустаҳкамлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.
CNN маълумотларига кўра, Эрон ҳозирда бўғоз орқали ўтадиган кемалар учун янги қоидалар пакетини тайёрлаган. Уларнинг орасида “Кема ҳақида маълумот декларацияси” ҳам бор. У 40 та саволдан иборат бўлиб, барча кемалар учун мажбурий ҳисобланади.
Телеканал қайд этишича, ҳужжатда Эрон бўғоздан ўтган кемалардан тўлов ундириш нияти бор-йўқлиги очиқ кўрсатилмаган.