Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Tashkent City’даги олти кўчага берилиши кутилаётган номлар маълум бўлди

Tashkent City’даги олти кўчага берилиши кутилаётган номлар маълум бўлди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Тошкент шаҳар ҳокимининг «Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги янги кўчаларга ном бериш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ундан маълум бўлишича, пойтахт ҳокимлиги 15 октябрь куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига Tashkent City ҳудудидаги олтита янги, номсиз кўчаларга ном бериш бўйича таклиф киритган. Ҳокимлик таклифига кўра, кўчаларга қуйидагича ном бериш кўзда тутилган:

  • 1-номсиз янги кўча — Янги Тошкент кўчаси;
  • 2-номсиз янги кўча — Янги Тошкент тор кўчаси;
  • 3-номсиз янги кўча — Ўқчи кўчаси;
  • 4-номсиз янги кўча — Заргар кўчаси;
  • 5-номсиз янги кўча — Хадра кўчаси;
  • 6-номсиз янги кўча — Хадра тор кўчаси.

Порталда эълон қилинган ҳокими қарори лойиҳаси бўйича муҳокама 2 ноябрга қадар давом этади. Ушбу қарор матни шу кўринишда қабул қилиниши, ўзгартирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Киритилди: 06:48 20.10.2019. Ўқилди: 3435 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!