Tashkent City барчани ичимликлар фестивалига таклиф этади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.
"Ҳурматли тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонлари, Tashkent City боғи сизни 5, 6 ва 7 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган ичимликлар фестивалига таклиф қилади. Сизни Рepsi, Coca-Соla, Nestle ва бошқа севимли ичимликлар ишлаб чиқарувчиларидан совғалар кутмоқда. Каттаю кичиклар учун ширинликлардан ташқари кўнгилочар дастур режалаштирилган. Ҳаммангизни кутамиз!", дейилади хабарда.