Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Ташаббусли бюджет»нинг янги мавсуми қачон бошланиши маълум бўлди​​​​​​​

«Ташаббусли бюджет»нинг янги мавсуми қачон бошланиши маълум бўлди​​​​​​​

Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2026 йилдаги иккинчи мавсуми 15 июлдан старт олади. Бу тизим жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўн биринчи мавсум бўлади.

Янги мавсум доирасида фуқаролар 15 июлдан 3 августгача ўз лойиҳаларини киритиши мумкин. 4-18 август кунлари лойиҳалар сараланади, 19-21 август кунлари эса тарғибот босқичи ўтказилади.

Овоз бериш жараёни 22-31 август кунлари бўлиб ўтади. Анъанавий овоз бериш якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 1 сентябр — Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги куни эълон қилинади.

Шунингдек, 1-10 сентябр кунлари қўшимча ғолибларни аниқлаш ва эълон қилиш босқичи ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Киритилди: 15:05 07.07.2026. Ўқилди: 988 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!