Бугун 4 июль, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тарихий воқеа: Украина Европа Иттифоқи билан хавфсизлик шартномаларини имзолашга эришди

Тарихий воқеа: Украина Европа Иттифоқи билан хавфсизлик шартномаларини имзолашга эришди

Украина Европа Иттифоқи (ЕИ) билан хавфсизлик масалалари бўйича жами 17 та икки томонлама битимларни имзолади.

Бу ҳақда “Euractiv” портали маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқи ва Украина 27 июнь куни Брюсселда бўлиб ўтадиган ЕИ саммити доирасида Киев учун хавфсизлик кафолатлари бўйича келишув имзолаши хабар қилинганди.

Ушбу ҳужжат Украинага қарши янги тажовуз содир бўлган тақдирда Украинага айнан нима кераклигини аниқлаш учун 24 соат ичида Киев ва Брюссел ўртасида шошилинч маслаҳатлашувлар ўтказишни назарда тутади. Шунингдек, келишув Киевга тўққиз йўналишда ҳарбий ёрдам кўрсатиш, жумладан, қурол-яроғ етказиб бериш, ҳарбий тайёргарлик, мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик ва миналардан тозалашни ўз ичига олади. Ушбу дастурлар учун аниқ буджет ҳали белгиланмаган. Шартнома 10 йилга тузилади.

Киритилди: 15:23 27.06.2024. Ўқилди: 879 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!