У Усмонийлар сулоласи яралгандан бери аёл зотига ўч бўлган илк султон эди. Исми Мурод. Сулаймоншоҳнинг набираси, тарихда пиёниста шоҳ деган номга эга бўлган султон Салим II ва Нурбонунинг зурриёди. Тарихий маълумотларда таъкидланишича, Мурод ҳаёти давомида турли канизаклардан жами 130 нафар фарзанд кўрган. Лекин бу фарзандларнинг тарихи ҳақида тўлиқ маълумот бизгача етиб келмаган.
Шуниси маълумки, султон Салим II нинг ўлимидан сўнг усмонийлар тахтини эгаллаган Мурод янги ерларни босиб олиш учун шахсан ўзи армияга бош бўлиб бормаган. Бу вазифани бош вазир ва генераллар зиммасига юклаган. Уни фақат ва фақат аёллар, ҳарамдаги энг гўзал, сулув канизакларгина қизиқтирган. Онаси Нурбону эса ўғлини канизаклардан жуда қизғонарди. Айниқса, Муроднинг суюклиси, кейинчалик Кўсем султон билан ёвлашишгача борган, Аҳмадшоҳнинг бувиси Софияни кўришга кўзи йўқ эди. София ҳам аксига олгандек, Муродга жонини беришга-да тайёр турарди. Султон Муродни шу қадар қаттиқ севиб қолганди.
София ҳаётига кириб келгач, Муродни бошқа канизаклар деярли қизиқтирмай қўйди. София унга қатор-қатор ўғилларни туғиб берди. Афсуски, бу фарзандлар ҳали чақалоқлигидаёқ ўлим топишган. Мана шу нарса Муроднинг волидаси Нурбону султонга дастак бўлди.
Нурбону Софиядан қутулиш учун ўғлига сараланган, танланган, синалган, ҳуснда тенгсиз канизакларни йўллай бошлади. Худди шу иши натижа берди. Ҳурилиқолар қуршовида қолиб, султон Мурод суюклиси Софияни эсламай қўйди. София Муроднинг эътиборсизлигидан куяр, тунлари қон йиғлаб чиқарди. Бахтга қарши куйишлари иш бермади. Мурод тобора ундан узоқлаша борди.
Натижа қандай бўлди?.. Тарихчиларнинг ёзиб қолдиришларича, султон Муроднинг канизаклардан кўрган фарзандлари сони 130 тага етди. Бироқ улар ҳақида тарихий манбаларда умуман сўз юритилмаган. Шуниси маълумки, София бора-бора эрини, суюклиси султон Муродни канизакларга рашк қилмай ҳам қўйди. Муҳаббати сўнди ҳисоб. Энди у давлат бошқаруви, сиёсатга берилди. Худди ўша даврни тарихчилар усмонийлар империясининг аёллар бошқарувидаги даври сифатида эътироф этишган.
yandex. ru