Бугун 7 июнь, 2020 йил, якшанба

O'ZB

Тарихда илк бор: “Титаник” ноёб артефакт учун очилади

Тарихда илк бор: “Титаник” ноёб артефакт учун очилади

АҚШ суди 1912 йилда чўкиб кетган "Титаник" кемасидан “Маркони” симсиз телеграфини олишга рухсат берди. Ушбу телеграф орқали экипаж фалокат ҳақида бошқаларга хабар беришда фойдаланган. 

Таъкидланишича, фожиа содир бўлган кундан бошлаб 108 йил ичида тадқиқотчилар биринчи марта афсонавий кеманинг вайроналарини кесишади. Суд экспедицияни "Титаникнинг бир қисми бўлиб қоладиган артефактни қўлга киритиш учун ноёб имконият", деб атади.

Миллий Океан ва Атмосфера Маъмурияти (НОАА) экспедицияга кескин қарши. НОААнинг таъкидлашича, телеграф, эҳтимол 1500 дан ортиқ одам қолдиқлари билан тўла ва шу ҳолича қолиши керак. НОАА шунингдек, экспедиция федерал қонун, АҚШ ва Буюк Британия ўртасидаги халқаро келишув билан тақиқланганлигини айтмоқда.

Бироқ судь НОАА ушбу ишнинг расмий эгаси эмаслигини ва компаниянинг экспедиция режаси халқаро шартномалар чекловлари ва талабларига жавоб беришини таъкидлади.

RMS Titanic ҳали ҳам суд томонидан молиялаштириш режасидан розилик олиши керак. Аммо бу жараён коронавирус пандемияси сабабли мураккаблашмоқда. Шу сабаб кўплаб бўлимларнинг иши тўхтаб қолди. Сув ости роботлари билан жиҳозланган экспедициянинг иши келаётган ёзда бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 09:19 23.05.2020. Ўқилди: 1349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!