Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тарихда илк бор Олий Мажлис қонун лойҳасини қайтариб юборди

Тарихда илк бор Олий Мажлис қонун лойҳасини қайтариб юборди

Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси киритган “Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини "тишсиз" деб топди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси тарихда илк бор Вазирлар Маҳкамаси киритган қонун лойиҳасини қайтарди. Бу ҳақда 18 сентябрда  "Миллий тикланиш" партиясининг матбуот хизматига таяниб "togri.uz" хабар берди.

Гап Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва июнда Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қонунчилик палатасига киритилган  “Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ҳақида кетяпти.

17 сентябрда депутатлар уни дастлабки тарзда муҳокама қилган ва ҳеч қандай “тиши” йўқ, янгилиги йўқ деб топган. Ундаги нормаларнинг ҳаммаси Оила кодексида, Фуқаролик кодексида, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган қоидаларда мавжуд.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда Оила кодексининг “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш” номли VII бўлимидаги қоидалардан фойдаланилган. Бу бўлимда туғилганлик, никоҳ, ажрашиш каби фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этишнинг умумий қоидалари белгиланган. 

Вазирлар Маҳкамаси Оила кодексининг мазкур бўлимини бекор қилиш таклиф қилмоқда. Депутатлар буни нотўғри деб ҳисоблади. Уларнинг фикрича, Оила кодекси 7-бўлимининг бекор қилиниши кодексининг бошқа моддалари ва бўлимларига ҳам таъсир кўрсатиб, ушбу кодекснинг мантиқий яхлитлиги мутлақо бузилишига олиб келади. 

Парламентнинг ўзининг тиши пайдо бўлаётгани, унчалик муҳим бўлмаган қонун лойиҳани бўлса ҳам тарихда илк бор ҳукуматга қайта ишлашга қайтариб юбориши қувонарли ҳолатдир.

Киритилди: 17:58 18.09.2019. Ўқилди: 3609 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!