Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Танзила Норбоевага янги ўринбосар сайланди

Танзила Норбоевага янги ўринбосар сайланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари этиб сайланди.

Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

«Ҳурматли ҳамкасблар, Сенат Раиси ўринбосарларидан бири Қорақалпоғистон Республикаси вакили бўлишига оид конституцион норма мавжудлигидан хабардорсиз. Шу боис сенатор Мурат Каллибекович Камаловни Сенат Раиси ўринбосари лавозимига сайлаш тўғрисида таклиф, Президентимиз томонидан тақдимнома киритилган», деди Сенат раиси Танзила Норбоева.

Мурат Камалов 1955 йилда Нукус шаҳрида туғилган. Олий маълумотга эга ҳуқуқшунос сифатида кўп йиллар масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.

Жорий йил сентябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутати этиб, 2 октябрь куни эса Жўқорғи Кенгеснинг давлат раҳбари иштирокида ўтган навбатдан ташқари саккизинчи сессиясида Жўқорғи Кенгес Раиси этиб сайланган.

Мажлисда сенаторлар томонидан М.Камалов номзоди бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Қонун талабларига мувофиқ, яширин овоз бериш орқали 72 та овоз билан сенатор Мурат Каллибекович Камалов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари этиб сайланди.

Киритилди: 12:40 21.10.2020. Ўқилди: 2246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!