Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Танзила Нарбаева «Раҳбар аёллар мактаби» тингловчилари билан учрашди

Танзила Нарбаева «Раҳбар аёллар мактаби» тингловчилари билан учрашди

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат бошқаруви Академияси ҳамкорлигида «Раҳбар аёллар мактаби» махсус ўқув-курслари ташкил этилган.

Шу кунга қадар 100 нафар хотин-қизлар мазкур дастур асосида ўқитилган бўлса, жорий йилги мавсумда ўқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан, шунингдек, вазирлик ва идораларда турли соҳаларда фаол, ташаббускор, хотин-қизлар орасидан 45 нафари саралаб олинди ҳамда улар жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб 2 ойдан кўпроқ вақт мобайнида ўқув режа асосида ўзларининг касбий, малакавий билим ва кўникмаларини оширди.

Куни кеча Сенат Раиси Танзила Нарбаеванинг ушбу курс тингловчилари билан учрашувида ёш раҳбар аёллар учун муваффақиятга эришиш йўллари, уларнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиши ҳамда жамиятдаги ролини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Танзила Нарбаева ўз нутқида таъкидлаганидек, раҳбар аёллар мактаби мамлакатимизда аёллар етакчилигини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларда аёлларнинг ўрни ва ролини янада ошириш, раҳбар кадрларга, шу жумладан, раҳбар аёлларга қўйилаётган талаблар, таълим ва малака ошириш орқали аёлларнинг салоҳиятини янада ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.

Самимий руҳда кечган учрашув давлат бошқарувидаги раҳбар аёлларнинг ҳаёти ва фаолиятидаги бурилишлар, тажрибалари, турли вазиятларда тўғри қарорлар қабул қила олиш маҳорати, муаммоларга тезкор ечим топа олиш, ҳал этиш орқали эришилган натижалар ҳақидаги ҳаётий мисоллар билан иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирда тингловчилар томонидан турли соҳаларни ривожлантириш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди. Мазкур таклиф ва ташаббуслар асосида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланди.

Киритилди: 15:40 23.06.2024. Ўқилди: 1810 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!