Голос шоуси юлдузи Женис Фриман 34 ёшида вафот этди.
Deadline манбасининг ёзишича, Фриман турмуш ўртоғи билан уйида бўлган. Кутилмаганда соғлиғи ёмонлашиб, нафаси сиқилган. Эри тез ёрдам чақирган ва хонандани касалхонага олиб боришган. Аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.
Маълумот учун, Женис Фриман 2017 йилда Голос шоусида иштирок этганди.