Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Таниқли турк актёри рафиқасини мушукка алмаштирди (ФОТО)

Таниқли турк актёри рафиқасини мушукка алмаштирди (ФОТО)

Дунёга машҳур турк актёри Бариш Aрдуч мухлисларни янги йил билан табриклаш чоғида рафиқасини эмас, мушукни танлади. У шу пайтга қадар ҳал йили рафиқаси Гюпсе Озай билан бирга кўриниш бериб, мухлисларни бирга табриклашарди. Аммо бу сафар актёр мушук билан бирга тушган суратини интернетга жойлаштирди.

Таниқли турк актёри рафиқасини мушукка алмаштирди (ФОТО)

Aрдучнинг бу ҳаракати мухлисларни ҳайратда қолдирди, айниқса, Бариш ва Гупсе яқинда ўзаро муносабатларни расмийлаштирганини ҳисобга олсак. Актёр эса интервьюсида оилавий ҳаёт ёлғиз турмушидан фарқ қилмаслигини ва муносабатларни расмийлаштириш оддий расмиятчилик эканлигини таъкидлаганди.

Актёр нега рафиқасининг ўрнига мушукни танлагани борасидаги саволларга жавоб бермади. У ҳайвонларни яхши кўришини ва унинг уй ҳайвонлари ҳам оила аъзолари эканлигини таъкидлаш билан чекланди.

Киритилди: 11:58 04.01.2021. Ўқилди: 5842 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!