Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Таниқли актёр Лукашенкога: "Жаноб суварак, агар бас қилмасангиз, таъзирингизни бераман"

Таниқли актёр Лукашенкога: "Жаноб суварак, агар бас қилмасангиз, таъзирингизни бераман"

Aмерикалик актёр Чак Норрис Беларусь президенти Aлександр Лукашенкога уни йиғлатишга ваъда берди.

"Биласизми, мен пиёзни кесганимда у йиғлайди. Агар сиз ҳозир қилаётган ишингизни тўхтатмасангиз, мен сизнинг қароргоҳингизга келиб, кўз ёш тўкишингизга мажбур қиламан», — деди актёр.

Шу билан бирга, Норрис Лукашенкога "Саша нол фоиз" ва "жаноб суварак" деб лақаб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Беларусда норозилик намойишлари давом этмоқда. Юзлаб одамлар жабрланди, қурбонлар бор. Намойишчилар 9 август куни бўлиб ўтадиган президент сайловлари натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқдалар. Расмий маълумотларга кўра, Лукашенко 80 фоиз овоз тўплаган, унинг мухолифатдаги рақиби Светлана Тихановская эса 10 фоиз овоз олган. Бироқ гувоҳлар ва кузатувчилар бу борада фирибгарликка йўл қўйилгани ҳақида хабар беришди.

Киритилди: 18:32 15.08.2020. Ўқилди: 4058 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!