Америкалик таниқли актриса Лиза Шеридан ўз уйида ўлик ҳолда топилди. У Босқин , Менталист сериаллардаги роли билан машҳур. Бу ҳақда Deadline хабар тарқатди.
Манбага кўра, Шериданнинг жасади 25 февраль куни Янги Орлеандаги уйидан топилган. Ўлим сабаблари номаълум. Актриса эндигина 44 ёшга тўлганди.