Туркияда таниқли шахсларнинг ҳақоратли изоҳ учун интернет фойдаланувчисига қарши даъво қўзғатадиган ҳолатлари кўпаймоқда. "Сабаҳ" ахборот нашрининг ёзишича, шундай ҳолат актриса Фарах Зейнеп Абдуллоҳ билан ҳам юз берган.
Манбага кўра, актриса мухлисларидан бирининг ўзининг яшил сочлари ҳақидаги бемаъни изоҳидан хафа бўлган.
Изоҳларда мухлис яшил соч ижтимоий масъулияти паст аёлларга хос дея фикр билдирди. Изоҳ юлдузнинг эътиборидан четда қолмади ва у аллақачон мухлисини судга берган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин актриса Ханда Эрчел ҳақоратли изоҳ қолдирган мухлисига қарши судда ғолиб чиққан ва ҳуқуқбузар маъмурий жазога тортилган эди.