Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Таниқли актриса Жейн Фонда саратонга чалинганини маълум қилди

Таниқли актриса Жейн Фонда саратонга чалинганини маълум қилди

Жейн Фонда ўзига Хожкин (Hodgkin’s Limfoma) лимфома ташхиси қўйилганини маълум қилди. Голливуд актрисасининг сўзларига кўра, у аллақачон кимё терапияни бошлаб юборган, деб ёзади People Talk.

«Бу даволанадиган саратон. Беморларнинг 80 фоизи омон қолади, шунинг учун мен ўзимни жуда омадли деб биламан. Ишимнинг ўнгидан келгани шуки, менда тиббий суғурта бор ва энг яхши шифокор ҳамда даволаш усулларидан фойдаланишим мумкин. Албатта, мен имтиёзга эга бўлган нарсалар яхши эмаслигини тўғри тушунаман. Америкадаги деярли ҳар бир оила вақти келиб саратон касаллигига чалинмоқда ва кўпчилик менга кўрсатилаётган сифатли тиббий хизматдан фойдалана олмайди, аслида мана шундай ёмони йўқ», — деб ёзади актриса ўз саҳифасида.

«Мен 6 ойдан бери кимё терапияга бораман ва даволанишим жуда яхши кетмоқда. Ва менга ишонинг, фаоллигимга ҳеч нарса тўсқинлик қилишига йўл қўймайман», — дея қўшимча қилди Жейн.

Киритилди: 02:33 05.09.2022. Ўқилди: 3737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!