Бугун 3 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Талвасами ёки заҳарланиш: Самарқанддаги шифохонада болакай вафот этди

Талвасами ёки заҳарланиш: Самарқанддаги шифохонада болакай вафот этди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи оиланинг 3 нафар аъзоси яъни эр-хотин ва 5 ёшли боласи овқатдан заҳарланиш ташхиси билан ТТБнинг юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган. Бу ҳақда "Замон" дастури хабар қилди.

Аниқланишича, улар уй шароитида тайёрланган кансервадан заҳарланган. Шифокорлар уларга овқатдан заҳарланиш яъни ботулизм ташхисини қўйган.

"Энди бундай бўлишини билмагандик. Авваллари қилардик, еганимизда бундай бўлмас эди",- дейди аёл.

Ҳозирда беморлар шифохонада даволанмоқда. Шифокорнинг таъкидлашича, уларнинг барчаси сшифохонага оғир аҳволда олиб келинган.

Бироқ суриштирувлар давомида ушбу оиланинг 4 нафар аъзоси шифохонага олиб келинган. Оиланинг энг кичик аъзоси шифохонада вафот этган.

Онаси фарзандини муқаддам талваса синдроми билан даволанганлигини айтди.

Шифокорлар ҳам боланинг ўлими овқатдан заҳарланиш эмаслигини маълум қилди.

"Мариновка"ни 3 киши истеъмол қилган, вафот этган боласи истеъмол қилмаган. У бола талваса синдроми билан вафот этган"- дейди шифокор.

Бироқ Пастарғом тумани СЭС бўлими бошлиғи шифокорлар берган маълумотни инкор қилиб, ушбу оиланинг 4 нафар аъзосида ҳам овқатдан заҳарланиш кузатилганлигини маълум қилди,

"У болага талваса синдроми қўйилган. Даволовчи шифокорлар чалғиган. Беморнинг ҳарорати баланд бўлганлиги учун талвасага тушяпти, деган гумонда, нотўғри ташхис қўйган",- дейди СЭС бўлими бошлиғи.

Киритилди: 18:33 08.11.2024. Ўқилди: 1368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!