Бугун 14 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Таълим тизимида муҳим ўзгаришлар: ваколатлар вазирликка ўтказилмоқда

Таълим тизимида муҳим ўзгаришлар: ваколатлар вазирликка ўтказилмоқда

Президент фармонига асосан, давлат қабул комиссиясининг бир қатор ваколатлари босқичма-босқич Олий таълим вазирлигига берилмоқда. Бу эса қабул жараёнларидаги кечикишларни камайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Энди вазирлик:
— қабул натижаларини тасдиқлайди;
— контракт тўлов муддатларини белгилайди;
— ўқишни кўчириш (перевод) масалаларини кўриб чиқади;
— имтиёзли абитуриентлар ва хорижий талабалар бўйича қарор қабул қилади.

Илгари бу жараёнлар айнан комиссия сабаб кечикиб, абитуриентлар ва талабалар учун ноқулайликлар келтириб чиқарар эди.

⚖️ Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
— давлат олийгоҳлари ректорларини тайинлаш ваколати ҳам вазирликка ўтади;
— филиал директорлари ва раҳбарларга нисбатан қарорлар ҳам вазирлик орқали қабул қилинади.

Киритилди: 19:35 13.04.2026. Ўқилди: 732 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!