Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда таълим соҳасига 84,2 трлн сўм йўналтирилди. Бу 2021 йилга нисбатан жорий нархларда 2,1 баробар кўп.
2021 йилда таълим соҳасига давлат харажатлари 39,6 трлн сўмни ташкил этган. 2022 йилда эса бу миқдор 50,3 трлн сўмга етган.
2023 йилда таълимга йўналтирилган маблағлар 61,2 трлн сўмни ташкил қилган.
2024 йилда давлатнинг таълим соҳасига харажатлари 71,2 трлн сўмга етган. 2025 йилда эса 84,2 трлн сўмни ташкил этган.