Сиртқи таълим шакли босқичма-босқич масофавий таълим шаклини кенгайтириш ва узайтирилган таълим шакли жорий этиш орқали тугатилади.
Тақдимотда шунингдек, олийгоҳларга ўқишга қабул қилиш жараёнлари бўйича қуйидагилар таклиф қилинди:
– ўқишга кириш учун минимал ўтиш бали 2 босқичда оширилиб, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл, бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади (амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл);
– давлат гранти талабалар учун таълим гранти ва ижтимоий-рағбатлантирувчи грант шаклида ажратилади.
Бунда:
– сиртқи таълим шакли учун квоталарни кундузги таълим шакли учун ажратилган квотадан оширмаслик белгиланади. Қайд этилганидек, сиртқи таълим шакли босқичма-босқич масофавий таълим шаклини кенгайтириш ва узайтирилган таълим шакли жорий этиш орқали тугатилади.