“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилди.
Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50% чегирма (СВ/ВИП класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларидан ташқари) 2025 йил 18 декабрдан 2026 йил 12 январга қадар амал қилади.
Чипталарни электрон харид қилишда сиз eticket.railway.uz сайти ҳамда Android ва iOS иловаларидан фойдаланиш мумкин.