Бугун 19 сентябрь, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Талабалар стипендия тўлаш тартибининг ўзгаришидан норози: 400 минг сўм яшаш учун етмайди

Талабалар стипендия тўлаш тартибининг ўзгаришидан норози: 400 минг сўм яшаш учун етмайди

Айни жорий этилган тартибга кўра, энди барча талабалар бир хилда 400 минг сўм миқдорида стипендия олиб ўқийди. Илгари талабалар фанлардан олган баҳоларига қараб турли миқдорда стипендия олишган.

Айрим талабаалар ушбу тартибдан норозилик билдиришмоқда. Ижтимоий тармоқларда ўтказилган мавзуга доир сўровномаларда деярли 90 фоиз талабалар 400 минг сўм яшаш учун етмаслигини билдирган. 

Фаол талабалар гуруҳи стипендия миқдорининг оптималлашишини яна бир бор кўриб чиқишларини сўраб meningfikrim.uz порталида петиция уюштирмоқда.

Мутасаддилар эса Олий таълимнинг ривожланган мамлакатларда пуллик эканини таъкидлашмоқда. Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари мавзуга доир чиқишларидан бирида сифатли таълим қиммат бўлишини таъкидлаган.

Воқеалар ривожини Aniq.uz билан бирга кузатинг.

Киритилди: 13:23 12.09.2019. Ўқилди: 1126 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!