Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Таиланддаги меҳмонхонада Украина элчисининг жасади топилди

A A A
Таиланддаги меҳмонхонада Украина элчисининг жасади топилди

Украинанинг Таиланд Қироллигидаги элчиси Андрий Бешта вафот этди, у 45 ёшда эди. Унинг жасади Таиланднинг Ко-Липе оролидаги меҳмонхона хонасидан топилган. Бу ҳақда "Московский Комсомолец" хабар бермоқда.

Таиланд полициясининг маълумотларига кўра, ўлимнинг дастлабки сабаби юрак хуружи бўлган, чунки Бештанинг жасадида таъсирланиш далили топилмаган. Охирги жавоб экспертизадан сўнг маълум бўлади.

Унинг 17 ёшли ўғлининг сўзларига кўра, отаси эрта тонгда ўзини ёмон ҳис қилган: у ўрнидан тургач, қайт қилган ва кейин ҳушидан кетган. Бир кун олдин, ўғлининг сўзларига кўра, Бешта ўзини яхши ҳис қилган.

Андрий Бешта Украина Ташқи ишлар вазирлигида 1998 йилда иш бошлаганди. У БМТ Бош ассамблеясининг 67-70 сессияларида қатнашиш учун Украина делегациясининг аъзоси эди.

2015 йилдан бери Бешта Украинанинг Таиланддаги элчиси бўлиб ишлаган, уни собиқ президент Пётр Порошенко тайинлаган. 2017 йилдан буён у бир вақтнинг ўзида Украинанинг Лаос ва Мянмадаги элчиси ҳам эди.

Киритилди: 20:43 30.05.2021. Ўқилди: 2475 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар