Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Таиландда самолётлар бортида пауэрбанклардан фойдаланишни тақиқланди

Таиландда самолётлар бортида пауэрбанклардан фойдаланишни тақиқланди

Таиланд фуқаро авиацияси бошқармаси (CААТ) самолётлар бортидаги пауэрбанкларга оид қоидаларни янгилади, деб ёзади Bangkok Пост.

Энди улар фақат қўл юкида бўлиши керак, уларни багажга жойлаш мумкин эмас, шунингдек, қурилмаларнинг сиғими 100 Вт·соатдан ошмаслиги керак.

160 Вт·соатгача бўлган пауэрбанкни олиб ўтиш учун авиакомпаниядан рухсат олиш талаб этилади.

Ҳар бир йўловчи ўзи билан кўпи билан иккита батарея олиши мумкин. Шу билан бирга, парвоз пайтида телефон ёки бошқа электрон қурилмаларни қувватлаш учун пауэрбанклардан фойдаланиш тақиқланади. Аккумуляторларнинг ўзини ҳам зарядлаш мумкин эмас.

Бундан ташқари, батареяларни юқори юк жавонларига жойлаш тақиқланди — улар “осон етиб бўладиган” жойларда, масалан, ўриндиқлар остидаги бўшлиқда ёки ўриндиқ чўнтагида бўлиши керак.

Регулятор бортдаги пауэрбанклар ёниши билан боғлиқ бир қатор ҳодисалардан сўнг қоидаларни кучайтирди, деб таъкидлайди нашр.

Қайд этилишича, йўловчилар уни ўзи билан олишлари мумкин, бироқ фақат битта ва бутун парвоз давомида қурилма ўчирилган ҳолда бўлиши шарт.

Уни фақат олдиндаги ўриндиқ чўнтагига ёки ўриндиқ остидаги сумкага жойлаштиришга рухсат берилади. Юқоридаги багаж жавонида пауэрбанкни сақлаш мумкин эмас.

Киритилди: Бугун 15:52. Ўқилди: 238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!