Янги очилган Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтига 2020/21 ўқув йилида базавий тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари тасдиқланди.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар ўқиш учун тўловларни тенг улушларда тўрт бўлиб, қуйидаги муддатларда амалга оширишлари мумкин.
Унга кўра, бу йил республика бўйлаб 168та техникумга 60 849 нафар ўқувчи контракт асосида қабул қилинади.
Аввалроқ пандемия шароитида аҳолининг тўлов қобилияти пасайишини ҳисобга олиб, фарзанди тўлов-шартнома асосида ўқийдиган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги 2020/2021 ўқув йилида амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори учун кундузги шаклда ўқийдиган барча талабаларга 10 фоиз чегирма берилиши маълум қилинган эди.
Ўзини ўзи молиялаштирадиган олий таълим муассасалари, аслида, харажатларга мувофиқ бу тўловларни ошириши керак эди. Лекин улар ҳам контракт миқдорларини ўзгартирмасликка қарор қилишди.
Вазирлик хабарига кўра, амалдаги тартибга мувофиқ, ОТМларда «контракт нархи» бир талабани ўқитиш билан боғлиқ харажатлар миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.
Шунингдек, тўловларни тўлиқ амалга оширмаган битирувчи курс талабалари шартли равишда истисно тариқасида якуний назоратларга киритилиши мумкин, лекин уларга ўқув йили учун белгиланган тўловни тўлиқ амалга оширганларидан сўнг олий таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги тегишли диплом берилади.