Қайд этилишича, трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ортиши аҳолининг истеъмол ва инвестицион фаоллигини қўллаб-қувватловчи омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йил январь-декабрь ойлари давомида республикамизга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 6,03 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 17 млн. АҚШ долларига ёки 0,3 фоизга ошган.