Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йил январь-декабрь ойлари давомида республикамизга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 6,03 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 17 млн. АҚШ долларига ёки 0,3 фоизга ошган.
⬅️ Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори эса 1,20 млрд. АҚШ долларига етиб, ўтган йилга нисбатан 157 млн. АҚШ долларига ёки 15 фоизга ошган.