Таркибида сода ва шакар бўлган газли ичимликлар ошқозон-ичак тракти учун зарарли бўлиши мумкин. Бу ҳақда диетолог Ирина Писарева РТ телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йилнинг 25 январь куни Давлат активларини бошқариш агентлигига (кейинги ўринларда – Давактив агентлиги) “Коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида” Тақдимнома киритилган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига кўплаб тадбиркорлар ва фуқаролар, шунингдек ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ (CCIU) устав фондининг 57,118 фоизга тенг давлат улуши сотувга қўйилиши жараёнлари амалдаги қонунчилик ва тартибларга зид равишда ўтказилаётганлиги тўғрисида мурожаатлар келиб тушмоқда.