Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Таэквондо. Нияз Пулатов - жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби!

Таэквондо. Нияз Пулатов - жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби!

Мексикада ўтаётган таеквондо бўйича жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этмоқдамиз. Ортда қолган навбатдаги кунда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медални ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

-63 кг вазн тоифасида иштирок этган Нияз Пулатов Озарбайжон, Миср, Эрон, Хорватия ва Испания вакилларини мағлуб этиб, финалгача етиб келди. Бироқ ҳал қилувчи жангда хитойлик Лианг Юшуаига имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди.

Бу Ўзбекистон терма жамоаси учун жорий чемпионатдаги тўртинчи медаль. Бу билан дунё биринчиликларида қўлга киритилган медаллар сони бўйича энг яхши натижамизни янгиладик.

Киритилди: 09:11 19.11.2022. Ўқилди: 1479 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!