Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Тадқиқот: Китоб ўқиш умрингизни узайтиради

Тадқиқот: Китоб ўқиш умрингизни узайтиради

Мунтазам равишда китоб ўқисангиз, мия қариши секинлашади.

Тадқиқотчилар 50 ёш ва ундан катта бўлган 3635 нафар инсонларни 12 йил давомида кузатиб боришди ҳамда ўқиш одатларининг умр кўриш билан қандай боғлиқлигини ўрганишди. Улар мунтазам равишда китоб ўқийдиган одамлар умуман китоб ўқимайдиган кишиларга қараганда ўртача 23 ой кўпроқ яшашини аниқлашди. Бу натижа ҳатто таълим, даромад, соғлиқ ҳолати, тушкунлик ва ақлий қобилият каби омилларни ҳисобга олган ҳолда ҳам ўз кучини йўқотмади.

• Ўқиш пайтида миянгиз медитация ҳолатига тушади, асаб тизимингиз тинчланади ва стресс даражаси минимал даражага тушади.
• Миянгиз бир неча баробар секинроқ қарийди, деменция ва ақли заифлик пайдо бўлиши хавфлари эса минималлашади!

• Кунига камида 20 дақиқа ўқинг. Бунга ҳатто аудиокитоблар ҳам тўғри келади, энг муҳими, эътиборни видеолар ва бошқа кераксиз нарсаларга эмас, балки асарларга қаратишдир. Яъни асосийси — китоб мазмунига диққатни жамлаш керак.

Киритилди: Бугун 12:25. Ўқилди: 249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!