Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тадбиркорнинг масаласига беэътибор қараган ҳоким ўринбосари жазоланди

Тадбиркорнинг масаласига беэътибор қараган ҳоким ўринбосари жазоланди

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида фаолият юритувчи «Аму наслли чорва» номли фермер хўжалиги раҳбари чорвачиликни риовжлантириш учун ер майдони ажратилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Бизнес-омбудсман ахборот хизмати маълум қилишича, мурожаат юзасидан фермер хўжалигига тегишли амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг 5 май куни Амударё туман ҳокимлигига сўров хати юборилган. Сўров хатини ижро қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ф.Садуллаевга йўналтирилган.

Унда тегишли маълумотлар жорий йилнинг 11 май кунига қадар тақдим қилиниши кўрсатилган бўлса-да, Ф.Садуллаев томонидан сўров хати беэътибор қолдирилган.

Қонунчиликка кўра давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга унинг фаолиятида кўмаклашиши, у томонидан сўралаётган, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли бўлган ҳужжатлар, материаллар ҳамда бошқа маълумотларни, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмасдан тақдим этиши шарт.

Юқоридаги қонун бузилиш ҳолати юзасидан ҳоким ўринбосари Ф.Садуллаевга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди.

 Амударё туман маъмурий суд қарори билан ҳоким ўринбосарига жарима жазоси тайинланди.

Киритилди: 19:50 03.08.2020. Ўқилди: 2699 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!