Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тадбиркорнинг 1 500 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган юрисконсульт ушланди

Тадбиркорнинг 1 500 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган юрисконсульт ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Яккасарой тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Яккасарой туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти Б.Н. “B.S.” МЧЖ томонидан очилган дўконнинг эгалик ҳуқуқини бекор қилиш юзасидан судлар томонидан кўрилаётган апелляция ишини юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб беришни 1 500 АҚШ долларига келишиб, шундан 500 АҚШ долларини ишни бошлаш баҳонасида қўлга киритиб, қолган 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:24 03.10.2022. Ўқилди: 1640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!